Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси масъуллари томонидан мутахассисларнинг иш юритиш малакаси ҳамда касбий даражасини ошириш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритувчи таркибий бўлим раҳбарлари учун иқтисодий ўқув ўтказилди.
Ўқув семинарини Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов очиб берди.
Дастлаб, ўтган йилларда “ijro.gov.uz” тизимида назорат топшириқлари ижроси самарадорлиги якунлари, аниқланган камчилик ва муаммолар хусусида сўз юритилди.
Сўнгра сўзга чиққанлар томонидан ўқув машғулоти иштирокчилари учун 2024-йилнинг сўнгги ойлари давомида Давлат Раҳбари томонидан ўтказилган ҳудудлар ва тармоқлар бўйича қатор йиғилиш ва тақдимотлар натижалари юзасидан қабул қилинган 76 та ҳужжат ижроси таъминланиши бўйича зарурий кўрсатма ва таклифлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегияси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари келиши каби масалалар юзасидан ҳам ҳамкор ташкилотлар мутахассисларининг тақдимотлари таништириб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.