Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Турон мактаб театри” республика танлови янги мавсумини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вазирлик масъуллари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, актёр ва сўз устаси Валижон Шамсиев, режиссор Илҳом Бўрибоевлар иштирок этди.
Таъкидланганидек, танловнинг жорий йилги мавсумида иштирокчиларни кўплаб янгиликлар кутмоқда. Жумладан, танловни ташкил этиш давомида:
умумтаълим мактабларидаги “Турон мактаб театри” тўгараги аъзолари учун ўқув қўлланма ишлаб чиқиш;
иштирокчи жамоаларга 6-10 синф ўқувчиларини жалб этиш ва 2 та шарт асосида ўтказиш;
хусусий мактаблар иштирокини ҳам таъминлаш;
фаол иштирок этган жамоалар учун рағбатлантирувчи номинациялар жорий этиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: танловнинг янги мавсумига 2025-йил март ойида старт берилади.