2025 йилдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими соҳасига доир қатор тартиб ва янгиликлар амалиётга жорий этилади

3 январь 2025 йил
image

Қуйида қонунчилик ҳужжатларидаги муҳим ўзгаришларни сизга эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан — мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозими жорий этилади; (https://www.lex.uz/ru/docs/-7128182)

2025 йил 1 январдан — туман (шаҳар)ларда камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилади (https://www.lex.uz/ru/docs/-7128182);

2025 йил 1 январдан — мактабгача таълим ташкилотларида «Методик маҳорат соати», таянч мактабгача таълим ташкилотларида «Методик маҳорат куни» босқичма-босқич жорий этилади; (https://www.lex.uz/ru/docs/-7128182)

2025 йил 1 январдан — тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади (https://www.lex.uz/ru/docs/-7128182);

2025 йил 1 январдан — қамров даражаси паст бўлган мактаблар бўш турган ер участкаларида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади (https://www.lex.uz/ru/docs/-7128182);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан:

2025 йил 1 январдан — камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади; (https://lex.uz/docs/7109778)

2025 йил 1 январдан — нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ўрнатилган тартибда компенсация бериш тартиби жорий этилади; (https://www.lex.uz/uz/docs/-6785346)

2025 йил 1 январдан — мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари жорий қилинади; (https://lex.uz/uz/docs/-6981085)

2025 йил 1 январдан — умумий ўрта таълим муассасаларида «Касбий ривожланиш соати», таянч умумий ўрта таълим муассасаларида «Касбий ривожланиш куни» босқичма-босқич жорий этилади (https://lex.uz/uz/docs/-6981085);

2025 йил 1 январдан — нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарини рағбатлантириш тартиби жорий этилади ва даромад солиғидан озод этилади; (https://www.lex.uz/uz/docs/-7145231)

2025 йилдан — 5–8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади; (https://www.lex.uz/uz/docs/-7145231)

2025 йилдан — асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий босқичида муваффақиятли иштирок этган иқтидорли ёшлар учун «Интеллектуал оромгоҳлар» ташкил этилади. (https://www.lex.uz/uz/docs/-7145231)

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu