2024 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан хорижий тилларни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар:
Иккинчи хорижий тил (немис, француз, корейс, хитой, япон ва инглиз тили) ўқитиладиган мактаблар сони 354 тага етказилди;
Умумтаълим мактабларга хорижий давлатлардан 500 нафар чет тили фани ўқитувчилари жалб этилди ва ушбу мутахассислар ишлаган мактаб ўқувчилариниг тил билиш даражаси 5 фоиздан 15 фоизга ошди;
Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ўтказилди. Унда ғолиб ва совриндор бўлган 70 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи Буюк Британия ва Германияга таълим саёҳатига юборилди;
Мактабларда фаолият юритаётган ҳамда B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга хорижий тил ўқитувчилар сони 29 001 нафар (59,1 фоиз), тил билиш сертификатига эга мактаб ўқувчилари сони 37 074 нафар етказилди.