Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 20-декабрдаги 867-сон қарори билан “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
Низомга асосан, узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизимига қуйидагилар киради:
➖Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
➖Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги;
➖Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари;
➖туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари;
➖А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти;
➖Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;
➖Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Педагогик маҳорат марказлари;
➖педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари;
➖малака ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари;
➖мактабгача таълим ташкилоти, Президент, ижод, ихтисослаштирилган, умумий ўрта таълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари.
Шунингдек, мазкур Низом билан:
➖ узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизимига кирувчи барча бўғин ташкилот ва ўқув муассасаларининг асосий вазифалари
➖узлуксиз касбий ривожлантириш таълим олишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган/ажралмаган ҳолда, масофавий, дуал, мустақил, муқобил шакллари орқали амалга оширилиши;:
➖ узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнлари менежерлик ўқув курслари, малака ошириш курслари, малака ошириш курслари оралиғида ташкил қилинадиган узлуксиз касбий ривожлантириш тадбирлари, қайта тайёрлаш курслари орқали амалга оширилиши белгилаб берилди.