Республикамиздаги 332 та касб-ҳунар мактабида айни вақтда 136 376 нафар 9-синф ўқувчиси таҳсил олмоқда.
Касб-ҳунарга ўргатиш жорий этилган 289 та умумтаълим мактабида касбий таълим устаси (1 штат бирлиги доирасида) лавозими ҳамда 10-11-синфлар учун “Касбий таълим” фани жорий этилди. Ушбу фан учун ҳафтасига 3 ўқув соати ажратилди.
60 турдаги (48 та ишчи, 12 та замонавий ахборот технологияларига оид) касб-ҳунарларнинг замонавий ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.
2024-2025-ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан (жами 14 та) умумий ўрта таълим муассасасида 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун тажриба-синов тариқасида педагогик синфлар ташкил этилди.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида хорижий ташкилотлардан жами 98.000 АҚШ доллари миқдоридаги халқаро грандлар жалб этилди.