Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерациясининг “УчимЗнаем” госпитал мактаб лойиҳаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига мувофиқ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида халқаро семинар ташкил этилди.
Семинар касбий ривожлантириш амалиёт дастури асосида “Тиббиёт муассасаларида узоқ муддатли даволанаётган болаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида бўлиб ўтди.
Тадбирда “УчимЗнаем” лойиҳаси раҳбари Сергей Шариков, лойиҳа етакчи мутахассиси Артём Филатов, “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси директори Нигора Алимова ўз маърузалари билан иштирок этди.
Шунингдек, узоқ муддатли даволанишдаги болалар таълимини ташкил қилишга доир масалалар юзасидан суҳбат ўтказилди.