А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирларини ташкил этиш учун тренер (ментор)ларни тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларининг навбатдаги босқичи ташкил этилди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддилари, хорижлик эксперт Жонатан Сейден, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ходимлари ва 300 нафардан ортиқ тренер-менторлар иштирок этди.
Дастлаб, иштирокчиларга Жаҳон банки эксперти Жонатан Сейден гуругларда фаолият олиб бориш сифатини ҳамда болаларнинг ривожланиши ва таълим олишини қўллаб қувватловчи омилларни баҳолаш ҳақида маълумот берди.
Сўнгра шўбаларда мактабгача таълимнинг Давлат ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган дастур асосида ўқувлар бошланди.
Жумладан, иштирокчилар педагогларнинг методик кўникмаларини ошириш, инновацион таълим услубларини жорий этиш, малака ва тажриба алмашиш, таълим сифатини яхшилаш бўйича кенг маълумот олишга муваффақ бўлди.