“Жадидлар изидан” Республика танлови ғолиблари хорижга таълим саёҳатига юборилади

17 декабрь 2024 йил
image

Хабарингиз бор, вазирлик томонидан аждодларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилган. 

Бугун бутун Республикадан саралаб олинган танлов иштирокчилари пойтахтдаги  “Туркистонга мактуб” Жадидлар кўргазмасида бўлишди. 

Сўнгра Мактабгача ва мактаб таъими вазири Ҳилола Умарова ўқувчилар билан учрашиб, уларни танловнинг Республика босқичидаги иштироки билан қутлади ва сўнгги босқичда омад тилади. 

 Эслатиб ўтамиз, 18-20-декабр кунлари танловнинг Республика босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танловнинг Республика босқичи якунларига кўра ҳар бир синф тоифаси бўйича энг юқори балл тўплаган 7 нафардан 1, 2, 3-ўрин ғолиблари ҳамда энг юқори балл тўплаган иштирокчилар хорижий давлатга таълим саёҳатига юборилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu