“Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда

16 декабрь 2024 йил
image

Жорий йилнинг 16-17 декабрь кунлари А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида Педагогик маҳорат марказлари ҳамда амалиётчилардан иборат 28 нафар мастер-тренер учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Ўқув-амалий семинар мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари ва педагоглари малакасини оширишнинг “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирларининг ўқув дастурига ҳамда “Илк қадам” Давлат ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган қўлланма асосида ўтказилади.

Мазкур ўқув-амалий семинарлар педагогларнинг методик кўникмаларини ошириш, инновацион таълим услубларини жорий этиш, малака ва тажриба алмашиш ҳамда таълим сифатини яхшилашга кўмак беради. 

Шунингдек, тренинглар мактабгача таълим муассасаларидаги педагоглар билимларини янгилаб, методик ёндашувларни қўллаш ва таълим жараёнини самарали ташкил этишда ёрдам беради.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu