Тошкент вилоятида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларига пресс-тур ташкил этилди. Тадбирда ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.
Таъкидлаш жоиз, вилоятнинг Қибрай туманидаги мактабгача таълим тизими доирасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Пресс-тур аввалида "Намуна бабй" хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган шароитлар билан танишилди.
Мазкур хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 2023-йилда фаолиятини бошлаган. Муассаса 150 ўринли бўлиб, айни вақтда масканда 150 нафар бола таълим-тарбия олиб бормоқда.
Тадбир давомида ОАВ ходимлари 20-Давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда ЯТТ Латипова Мавлуда Хаитбаевна оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.
Маълумот учун: бугунги кунда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфида 2332 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, унда 168 034 нафар болалар тарбияланмоқда.
Шундан 588 таси давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлса, 1744 таси хусусий сектор улушига тўғри келади. Шундан 137 таси хусусий нодавлат, 47 таси давлат хусусий шерикчилик тартибида қурилган ва 1559 таси оилавий боғчалардир.