Бир мактабдан бошқа мактабга ўтказиш давлат хизмати кенгайтирилмоқда

13 декабрь 2024 йил
image

2025-йил 1-январдан бошлаб бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 45 та туман ва шаҳарларда жорий этилади. 

Фуқаролар мактабга бормаган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки вазирликнинг электрон платформаси (my.maktab.uz) орқали онлайн ариза юборишлари мумкин. Давлат хизмати бепул амалга оширилади.

Электрон қабул тизими ота-оналарга қулайлик яратиш билан бирга бюрократик тўсиқлар, овворагарчилик, инсон омилини камайтиришга қаратилган. 

Бошқа мактабга ўтказиш бўйича давлат хизмати жорий этилган ҳудудлар рўйхати билан мана шу ҳавола орқали танишиш мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu