Вазирлик делегацияси Британиянинг Кембриж шаҳрида ўқув-семинарларида иштирок этмоқда

9 декабрь 2024 йил
image

Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш дастури доирасида вазирлик делегацияси ҳозирда Буюк Британиянинг Кембриж шаҳрида бўлиб турибди. 

Делегация Cambridge International Education ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро стандартларга мувофиқ ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича навбатдаги бир ҳафталик ўқув тренингларида иштирок этмоқда. 

Ушбу ўқув Cambridge International Education ташкилоти  билан ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг ҳамкорликнинг бир қисми бўлиб, келгусида ташкилот томонидан маҳаллий мутахассисларга давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда консалтинг хизматлари кўрсатиб борилиши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu