Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

6 декабрь 2024 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида вазирлик масъуллари томонидан соҳада коррупцияга оид қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш борасида олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.

Хусусан, 2023-2024 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурида вазирликка юклатилган тадбирлар ижроси, шунингдек, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси бўйича тўлиқ ахборот тақдим этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Коррупциявий хавф-хатарга энг кўп дуч келадиган вазифа ва функциялар ҳам махсус электрон платформага (https://e-anticor.uz/admin) киритилган, аниқланган ва баҳоланган. Шунингдек, бугунги кунда коррупциявий хавфларни камайтириш мақсадида тасдиқланган маъмурий регламентлар асосида 6 та таълим хизматлари электрон платформа (my.maktab.uz) орқали амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 28 октябридаги 350-сонли буйруғига асосан 1 ноябридан 1 декабрига қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилди. Шу билан бирга Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ва муассасаларида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида кўплаб тадбирлар амалга оширилди.

Тадбир сўнггида оммавий ахборот воситалари ходимларининг барча саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu