Ўзбекистон терма жамоаси  21-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида иштирок этиш учун Руминияга йўл олди!

2 декабрь 2024 йил
image

Жорий йилнинг 2-12 декабрь кунлари Руминиянинг Бухарест шаҳрида 21-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси ўтказилади. Халқаро олимпиада табиий фанлар, яъни кимё, биология ва физика фанлари бўйича ўқувчиларнинг комплекс билимларини синашга ҳамда дунё бўйича мазкур фанлардан мактаб ўқувчиларининг рақобат қилишлари учун соғлом муҳит яратишга қаратилган. 

21-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида дунёнинг 60 га яқин давлатидан жами 350 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги 20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ўқувчилари 3 та КУМУШ ва 2 та БРОНЗА медалларини қўлга киритган эди. 
Ушбу халқаро олимпиада минтақавий халқаро олимпиадалардан бири бўлиб, ғолиблар ва уларнинг ўқитувчилари пул мукофотлари билан тақдирланади.

Олимпиадада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёшларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu