Наманганда Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё масканида “Китобхонлик фестивали”нинг тақдирлаш маросими ташкил этилди.
“Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Ижодкор болалар”, “Энг китобхон оила” ва “Энг фаол кутубхоначи” каби йўналишлар бўйича ўтказилган китобхонлик кўрик-танловларида жами 35653 нафар ўқувчилар қамраб олиниб, 38 нафар ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.
Маънавият байрамида сўз олган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаковлар нафақат ўқувчилар балки таълимда фаолият кўрсатаётган ҳар бир педагогнинг китобхон бўлиши шарт ва зарур эканини алоҳида таъкидлади. Дилтортар куй – қўшиқлар ва ўқувчи – ёшларнинг беғубор рақслари тадбирга янада мазмун ва байрамона тантанаворлик касб этди.