Жаҳон банки лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди

19 ноябрь 2024 йил
image

Жаҳон банкининг "Институционал салоҳиятни ошириш кўмагида Ўзбекистонда давлат секторида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш, консолидациялашган молиявий ҳисобот тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий қилиш ва давлат секторида синовдан ўтказиш" лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъуллари иштирок этди.

Мулоқот доирасида молиявий ҳисобот шакллларида акс этувчи бухгалтерия бирламчи ҳужжатларининг айланмаси ҳамда мазкур ҳужжатларнинг бошқа дастурлар билан интеграсияси ҳақида сўз борди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu