Озарбайжон: икки мамлакат таълим вазирлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди 

14 ноябрь 2024 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Озарбайжон Республикаси фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Унда вазирлар таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари, жумладан:

Ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича тренинглар ва қўшма лойиҳалар ташкил этиш;
Таълим дастурлари ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба алмашиш;
Халқаро СТЕАМ фестивали доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистонда СТЕАМ марказини ташкил этиш;
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Озарбайжон Давлат Педагогика университетида педагогик кадрлар алмашинуви бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикасининг госпитал таълими бўйича, хусусан  “Меҳрли мактаб” тажрибасини ўрганиш;
Билимларни баҳолаш тизимлари ва рақамли таълим платформалари ҳақида маълумот алмашиш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни мустаҳкамловчи “Йўл харитаси” имзоланди.

Маълумот ўрнида: жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон ва Озарбайжон таълим вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги баённома имзоланган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu