Айни вақтда юртимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Ҳукумат раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко, Россия Федерацияси Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири Алексей Чекунов пойтахтимизда жойлашган 5-мактаб фаолияти билан танишди.
Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, мактаб жамоаси ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
Меҳмонлар мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан, таълим масканидаги СТEМ лабораторияси, кутубхона, синфхоналар, ўқувчилар томонидан яратилган ижодий ишлар билан танишди ҳамда дарс жараёнларида иштирок этди.
Маълумот учун: мактабда бугунги кунда 3 мингга яқин ўқувчилар таҳсил олади.