Таълим ташкилотларидаги муаммолар ўрганилмоқда 

23 октябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги таълим ташкилотларида мавжуд муаммоларни ўрганмоқда. 

Ўрганиш давомида Кармана туманидаги 6-мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, 14-мактаб ҳамда туманнинг 4 та маҳалласида янгидан бунёд этилаётган мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилиб, 14-мактабда қўшимча бинонинг қурилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида кўрсатма берилди. 

Шунингдек, тумандаги 21-мактабда бўлиб ўтган педагоглар билан мулоқотда муаммолар ва таклифлар эшитилди.

Вазирлик ишчи гуруҳи таълим ташкилотлари муаммоларини  ўрганишда давом этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu