Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи қизғин паллага кирди

22 октябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги тегишли буйруғига асосан, жорий йилнинг 21-25 октябрь кунлари умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи ўтказилмоқда.

Асосий олимпиада мактабларнинг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида қуйидаги фанлар ўртасида ташкил этилади:

➖ Тарих, География, Қозоқ тили, Қорақалпоқ тили ва адабиёти — (21 октябрда бўлиб ўтди);
➖ Инглиз тили, Немис тили, Франсуз тили, Давлат ва ҳуқуқ асослари — (бугун бўлиб ўтмоқда);
➖ Кимё, Рус тили ва адабиёти, Тожик тили — 23 октябрь;
➖ Биология, Физика, Информатика ва ахборот технологиялари — 24 октябрь;
➖ Математика, Она тили ва адабиёти, Ўзбек тили — 25 октябрь.

Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичига Республика бўйича 450 минг нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинган. Беллашув иштирокчиларига 30 тадан тест топшириқлари берилади ҳамда уларни бажариш учун 90 дақиқа ажратилади. Тест натижаларининг энг юқори кўрсаткичи — 50 балл.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu