“Заковат” турнирининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

20 октябрь 2024 йил
image

Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнирининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди. 

Мазкур жамоа аъзоларининг ҳар бири махсус диплом, тегишли равишда олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда ноутбуклар билан тақдирланди.

Ғолиб жамоа аъзолари қўшимча равишда республикадаги давлат олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиниш ва бир ўқув йили давомида қуйидаги миқдорларда стипендиялар билан тақдирланиш имкониятини қўлга киритишди: 

1-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари; 

2-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари; 

3-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари. 

Мактаблардаги "Заковат" клубларининг фаолияти энг яхши, деб топилган 30 нафар координаторлари планшет билан тақдирланди. 

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, Республикадаги барча мактаблар "Заковат" клублари координаторлари Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бир марта моддий рағбатлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, “Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичларида 100 мингдан ортиқ билимдон ўқувчилар билимини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин - Навоий вилояти, Учқудуқ туманидаги 7-мактаб,

2-ўрин - Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 39-ИДУМ,

3-ўринга - Хоразм вилояти, Боғот туманидаги 92-сон ИМИ муносиб деб топилди.

Ғолиб жамоаларни улкан ютуқ билан муборакбод этамиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu