Жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари ўтказиладиган Марказий Осиё университетлари форуми иштирокчиси, Нобел мукофоти совриндори Жан Тирол Ўзбекистонга келганлигини xabar bergan edik.
У бугун Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечирди. Хусусан, пойтахтнинг Эски шаҳар қисмида жойлашган Чорсу бозори ва шарқ меъморчилиги ва маданияти намунаси бўлган Ҳазрати Имом мажмуасида бўлди.
Жан Тирол ушбу тарихий масканларни кўриб, ўзбек халқининг буюк ўтмиши ва маданияти намуналари унда катта таассурот қолдирганлигини таъкидлаб ўтди.