Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогларни аттестациядан ўтказиш 2024 йил 29 октябр куни бошланади

10 октябрь 2024 йил
image

Малака синовлари аввал эълон қилинган манзилларда реал вақт режимида тест (жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) шаклида ўтказилади.

Аттестация икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

Тест синовларини бажариш учун:

математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;

қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт ажратилади.

Малака синовларининг:

биринчи босқичида – мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cасе студй» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu