Вазир ўринбосари Бухородаги мактаблар фаолиятини ўрганди 

10 октябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Бухоро вилоятидаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганди. 

Жумладан, олис Қоракўл, Жондор ва Бухоро туманидаги ихтисослаштирилган ҳамда умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчиларнинг сифатли билим олиши учун яратилган шарт-шароит, ўқув жараёни, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. 

Вазир ўринбосари Бухоро вилояти Педагогик маҳорат марказида ҳам бўлди. Марказда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. 

Давлатимиз раҳбарининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан  берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан қизиқди. Бу борада ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu