Қашқадарёдаги таълим масканлари фаолияти ўрганилмоқда

9 октябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Қашқадарё вилоятидаги қатор таълим муассасалари фаолиятини ўрганмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳридаги 10-, 11-мактаблар, Қарши туманидаги 40-, 71-мактаблар ҳамда вилоят Педагогик маҳорат марказида амалга оширилаётган таълимга оид ислоҳотлар билан танишди. 

Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд таълим ташкилотларида ташкил этилган ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, ўқув-тарбиявий ишлар ҳолатини кўздан кечирди ва зарурий тавсиялар берди. Хусусий таълим ташкилот раҳбарлари билан суҳбат ўтказиб, кейинги вазифалар белгилаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu