Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборган педагоглар диққатига!

3 октябрь 2024 йил
image

Аттестация жараёнлари учун тўловларни 2024 йилнинг 10 октябрига қадар амалга оширишингиз мумкин.

Хабарингиз бор, 2024 йилнинг иккинчи ярмида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси учун мурожаат юбориш муддати 1 августдан 1 октябрга қадар давом этди.

Навбатдан ташқари (ўз ихтиёри билан) аттестацияда иштирок этиш учун ариза юборган педагоглар томонидан тўлов қилишга улгурмай қолиш ҳолатлари бўлган ва бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилишган.

Ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида педагоглар аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 10 октябрига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu