"1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

29 сентябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таʻлими вазирлигида "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан мактаб дарсликларини тайёрлашда иштирок этган Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда соҳа фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вазир ўринбосари Фарҳод Боқиев тадбирни кириш сўзи билан бошлади ҳамда иштирокчиларни яқинлашиб келаётган байрам билан самимий қутлади. Шундан сўнг мукофотланганларга “Халқ таълими фидойиси”, "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари ҳамда вазирликнинг “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди.

Тадбир давомида вазирликнинг бир гуруҳ масъул ходимлари Ўзбекистон Миллий гвардияси “Маънавият аълочиси” кўкрак нишони ҳамда “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Мукофотларни Миллий гавардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов ўз эгаларига топширди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu