UNESCOнинг Париждаги штаб-квартирасида "Онг бўйича илм-фан ҳамда кичик ёшдаги болалар тарбияси ва таълими" мавзусида халқаро конгресс бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев иштирок этди.
Тадбирнинг мақсади — нейрон илм-фан ютуқларини эрта таълим тизимларига интеграция қилиш ҳамда барча болалар учун сифатли таълимга тенг ҳуқуқни таъминлашга қаратилган Тошкент декларацияси тамойилларини амалга оширишдир.
Ўз чиқишида Усмон Шарифходжаев инновациялар ва эрта ривожланишнинг келажак авлодлар учун аҳамиятини таъкидлаб, барча давлатларни Тошкент декларациясида белгиланган тамойил ва стратегияларга содиқ қолишга чақирди.