Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва вазирлик марказий аппарати ходимлари иштирокидаги делегация айни вақтда Жанубий Корея Республикасида бўлиб турибди.
Бундан кўзланган мақсад — мактабгача ва мактаб таълими соҳасида Кореянинг илғор тажрибаси, хусусан, Корея амалиётида таълим, бошқарув тизими ва педагог кадрлар малакасини оширишда замонавий педагогик технологиялар ва ечимларни жорий этиш юзасидан тажриба алмашишдан иборат.
Учрашувлар доирасида ўқув семинарлари ва очиқ мулоқотлар ўтказиш ҳамда бир қатор таълим муассасалари, хусусан:
- Ҳандулмулбит болалар боғчаси,
- Мосан бошланғич мактаби,
- Сежон Жанг Еонгсил юқори мактаби,
- Корея Миллий Таълим институти фаолияти билан танишиш ҳам режалаштирилган.
Тадбирлар давомида, шунингдек Кореянинг диққатга сазовор масканлари ва тарихий қамдажолари билан танишиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Учрашувлар жорий йилнинг 29 сентябрига қадар давом этади.