Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Ушбу нуфузли тадбирга бутун дунёдан ахборот технологиялар ва инновацион ечимлар соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб қилинган.
Конференция давомида турли мамлакатларнинг таълим тизимларида сунъий интеллектдан муваффақиятли фойдаланиш масалалари ҳақида сўз юритилмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, сунъий интеллектни жорий этиш таълим сифатини сезиларли даражада ошириши, уни янада қулайроқ ва ҳар бир ўқувчининг эҳтиёжларига мослаштириши мумкин.
Ўзбекистон делегацияси учрашувлар давомида хорижлик ҳамкорлар билан янги технологияларни мавжуд таълим дастурларига интеграция қилиш имкониятларини муҳокама қилди.