Иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди

20 сентябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 11 сентябрдаги тегишли буйруғи асосида 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб 10-синфдан иккинчи хорижий тил (инглиз, немис, француз, корейс, япон, хитой) ўқитиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати ҳамда иккинчи хорижий тил ўқув дастурлари тасдиқланди.

Шунингдек, мазкур буйруқ билан тегишли таълим муассасаларига иккинчи хорижий тилни ўқитиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича зарур вазифалар белгиланди.

 

Иккинчи хорижий тил ўқитиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu