Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон карлар жамияти ҳамкорлигида “Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад — касбий маҳорати юқори, илғор, ижодкор, ташаббускор, фидойи таржимонларни аниқлаш, самарали натижаларга эришаётган таржимонларни иш тажрибаларини оммалаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, жамиятда сурдотаржимонлик касбини нуфузини янада оширишдан иборат.
Танлов якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда пул мукофоти кўринишидаги сертификатлар билан тақдирланди.