Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда "Таълимда раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш дастури (ELDP)"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан 30 нафардан ортиқ директор ҳамда директор ўринбосарлари иштирок этишмоқда.
Очилиш маросимида вазир ўринбосари Сардор Ражабов қатнашиб, таълимда лидерликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди ва семинар ишида омад тилади.
Маҳорат дарсларида тажрибали мутахассислар томонидан:
- мактаб раҳбариятининг мулоқот ва ёрдам бериш қобилиятларини ривожлантириш,
- танқидий фикрлаш ва муаммоларга ечимлар топиш,
- жамоада янги билимларни эгаллашга бўлган иштиёқни ошириш каби мавзуларда сўз бормоқда.
Тренинг жараёнлари 27 сентябрга қадар давом этади.