Америкалик ўқитувчи: "Ўзбекистон кундан-кунга ривожланаётган, яшаш учун қулай мамлакат"

12 сентябрь 2024 йил
image

2023-2024 ўқув йилидан эътиборан мактабларга хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш мақсадида "Тил эгалари" — хорижий мутахассисларнинг жалб этилганидан хабарингиз бор. 

Бугун ушбу лойиҳада ўтган йилдан бери иштирок этаётган, Яшнобод туманидаги 153-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Нигел Давид Вилсонни суҳбатга тортдик.

Хорижлик устоз ўқувчиларимизга меҳри туфайли бу йил ҳам мактабда фаолиятини давом эттирмоқда.  

Бу ерда ишлаш ҳамда яшаш менга жуда ёққанлиги туфайли Ўзбекистондаги фаолиятимни 2-йил ҳам давом эттиришга қарор қилдим. Жорий ўқув йилини ҳам муваффақиятли тамомлаймиз, деган умиддаман. 

Бир йил аввал Самарқандда бўлганман. У ердаги ўзига хос маданият ва тарихий мерос мени ўзига тортди. Самарқанддаги таассуротлар, айниқса Регистон хотирамда бутун умрга муҳрланиб қолди. 

Ўтган йили ўқувчилар билан жуда яхши ишладик. Уларни IELTS халқаро имтиҳонидан яхши натижалар кўрсатишларига ёрдам бердим. Мен дарсларда гаплашиш ва ёзиш кўникмаларига кўпроқ эътибор қаратаман.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu