Вазир Ҳилола Умарова Тошкент шаҳридаги 81-мактабда ташкил этилган "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этди

4 сентябрь 2024 йил
image

Хабарингиз бор, бугун юртимизнинг барча умумтаълим масканларида 2024-2025 ўқув йилининг биринчи дарс соатлари бошланди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова пойтахтимиздаги 81-умумтаълим мактабида ўтказилган ушбу тадбирда иштирок этди ҳамда ўқувчиларга ўзининг самимий тилакларини билдирди:

- Барчангизни куни кеча нишонланган Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ҳамда янги ўқув йили билан самимий табриклайман. Шу билан бирга 81-мактабга илк қадам қўйган 215 нафар 1-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналарини қўшалоқ байрам билан муборакбод этаман.

Муҳтарам Президентимиз мустақиллик байрами муносабати билан халқимизга йўллаган табригида Янги Ўзбекистонни барпо этишда, аввало, сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. 

Бу юксак ишонч барчамизни бирдек қувонтириш баробарида елкамизга катта масъулият ҳам юклайди, албатта.

Барчангизни янги ўқув йилида сифатли таълим олиш, креатив, мустақил фикрлаган ҳолда, замонавий билимларни эгаллашга, хорижий тилларни мукаммал ўрганишга чорлаб қоламан. 

Ушбу мактаб ўқувчилари орасидан ҳам Учинчи Ренессанснинг муносиб бунёдкорлари етишиб чиқишига ишонаман!

Маълумот ўрнида: 2024-2025 ўқув йилида 10 мингдан ортиқ мактабларга 700 мингга яқин ўғил-қизлар 1-синфга қабул қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu