Мактабгача ва мактаб таълими вазири Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

21 август 2024 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Халед ал Жиран билан учрашди. 

Учрашув аввалида элчи томонидан Ўзбекистонда таълим соҳасида сўнгги йилларда салмоқли ислоҳоҳотлар амалга оширилиб келаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

Тадбирда томонлар халқаро грант лойиҳаларини жалб этишда биргаликда ишлаш, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu