Республикада спортнинг олимпия, паралимпия ва миллий турларини ривожлантириш, оммалаштириш, шунингдек, мактабларда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда спорт федерация ва ассоциациялари ўртасида 7 та муҳим меморандум имзолади.
слатиб ўтамиз, 2018-2020 йилларда Халқ таълими вазирлиги футбол ассоциацияси, дзюдо, баскетбол федерациялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилганди.
Эндиликда:
бокс;
бадиий гимнастика;
гандбол;
волейбол;
стол тенниси;
кураш;
регби каби спорт федерация ва ассоциациялари билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Мазкур ҳамкорлик меморандумларини имзолаш жараёнида Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Халқ таълими вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, бокс, волейбол, стол тенниси, регби, гимнастика, гандбол, кураш бўйича мамлакат федерация ва паралимпия ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.
Меморандум асосида:
Волейбол, гандбол,регби, кураш, стол тенниси федерациялари 205 та мактабларга малакали тренерлар бириктирилиб, спорт секциялари ташкил этилади. Мазкур мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари малакаси оширилади ва қайта тайёрланади. Бундан ташқари, бокс, бадиий гимнастика федерациялари— 50 та мактабларга малакали тренерлар бириктирилиб, спорт секциялари ташкил этилади.
Волейбол спорт тури бўйича — 410 дона волейбол тўпи, 205 дона волейбол сеткаси ва ўқув-қўлланмалар; гандбол спорт тури бўйича — 1025 дона гандбол тўпи, 10 дона гандбол дарвозаси, 205 дона гандбол сеткаси ва ўқув-қўлланмалар; кураш спорт тури бўйича 205 та кураш гилами ва ўқув-қўлланмалари; регби спорт тури бўйича 820 дона регби тўпи ва ўқув-қўлланмалар ажратилади.