Жорий йилнинг 12-15 август кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Корея Республикаси делегацияси билан педагоглар малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Бугун машғулотлар олдидан Ўзбекистон ва Корея вакиллари ҳамда информатика фани ўқитувчилари иштирокида тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Корея делегацияси масъуллари сўзга чиқиб, тренинглар малакали мутахассислар томонидан олиб борилишини алоҳида таъкидлади.
Тадбир якунида Корея Республикасининг Чунгчеонгнам-до провинсияси таълим департаменти томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 30 дона ноутбук, электрон доска, роутер беғараз ва моддий кўмак сифатида тақдим этилди.