ПАРИЖ - 2024 СОВРИНДОРЛАРИНИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

12 август 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва ходимлари, Агентлик тизимидаги пойтахтда жойлашган мактаблар ўқитувчилари, жумладан, Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабининг мураббий ва ўқувчилари қаҳрамонларимизни кутиб олиш мақсадида Тошкент халқаро аеропортида бўлишди. 

Маълумот учун, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган қаҳрамонларимиз якунда 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритиб, тарихий рекорд натижа қайд этишди ҳамда умумжамоа ҳисобида ҳам 13-ўринни эгаллашди.

Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабимиздан Ватанимиз номини янада юксакларга кўтарадиган моҳир спортчиларимиз, жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига ишонамиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu