“Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожлантириш соати” тадбирларида ментор-ўқитувчи сифатида фаолият юритадиган ўқитувчиларга 20 фоиз ҳар ойлик устама тўланади

8 август 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 7 августдаги тегишли буйруғи билан:

2024-2025-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун фанлар кесимида «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати»тадбирлари босқичма-босқич жорий этилиши белгиланди.

Шунингдек:

«Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати» тадбирларида ментор-ўқитувчи сифатида фаолият юритадиган фан ўқитувчиларига асосий иш жойи бўлган умумий ўрта таълим муассасаси директор жамғармаси ҳисобидан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади;

«Касбий ривожланиш куни» тадбирларига фанлар кесимида умумий ўрта таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари жалб қилинади;

Касбий ривожланиш кунлари тегишли фан ўқитувчилари учун асосан касбий ривожлантириш тадбирларида иштирок этадиган иш куни ҳисобланади;

«Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати»тадбирлари ўтказиладиган вақтда тегишли фан ўқитувчиларини мактаблардаги дарс машғулотларига ва бошқа тадбирларга жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

 «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати» тадбирлари ташкил этиладиган кунлар:

Душанба куни — Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;

Сешанба куни — Филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;

Чоршанба куни — Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан — Сcиенcэ) ўқитувчилари;

Пайшанба куни — Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;

Жума куни — Хорижий тиллар ўқитувчилари;

Шанба — Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ва бошланғич таълим ўқитувчилари.

«Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати» тадбирларини жорий қилишдан асосий мақсад:

Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг илғор тажрибаларини умумий ўрта таълим муассасаларига жорий қилиш;

ўқитувчиларга замонавий педагогик ва инновацион таълим технологияларини ўзлаштириш учун шароит яратиш;

ўқитувчиларнинг ўзи устида мустақил ишлаши ва илғор педагогик тажрибаларни ўрганишини ташкил этиш;

ўқитувчиларни фан ва уни ўқитиш методикасига доир янгиликлар билан таништириш;

ўқитувчиларга ўзаро тажриба алмашиш, шу жумладан, «Устоз-шогирд» тизимида ҳамкорлик қилиш имкониятини яратиш;

ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши, рефлексив амалиёти ҳамда мактаб негизида малака ошириши учун имконият яратиб беришдан иборат.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирларини ташкил этиш тартиби

«Касбий ривожланиш куни» ўқув машғулотлари ўтказиладиган таянч умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu