Мактабгача ва мактаб таълими вазири Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

26 июль 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Сзюн билан учрашди.

Учрашув аввалида Ўзбекистондаги мактабгача ва мактаб таълими тизими, амалга оширилган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Хусусан, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясидаги таълим тизими билан боғлиқ устувор йўналишлар ҳақида сўз юритилди.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда мактабларда хитой тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитишни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu