Халқаро ҳамкорлик

25 июль 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қатар давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди.

Учрашув доирасида томонлар таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, халқаро грант лойиҳаларини жалб этишда биргаликда ишлаш, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu