Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ҳамкорлик бўйича 13-Ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов ва Озарбайжон Фан ва таълим вазири ўринбосари Гасан Гасанли билан учрашув ташкил этилди.
Унда икки томонлама ҳамкорлик, келгусидаги режалар ва амалга оширилаётган ишлар, хусусан STEAM марказларини ташкил этишда алоқалар ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, меҳмонлар Бухоро шаҳридаги Президент мактаби фаолияти, яратилган шароитлар ҳамда ўқувчилар ютуқлари билан танишди.