Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Корея Таълим маркази билан ҳамкорликда умумтаълим устозларини касбий қайта тайёрлаш лойиҳасига старт берилди.
Бугун "Янги Ўзбекистон" университетида мазкур лойиҳанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида вазир ўринбосари Сардор Ражабов сўзга чиқиб, устозлар учун яратилаётган имкониятлар, хусусан мазкур лойиҳанинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Очилиш маросимида, шунингдек элчихона маслаҳатчиси ва Бош Консули Кук Жанг Ҳюн, Корея Таълим маркази раҳбари Панг Чу Ман, вазирлик ва элчихона масъуллари ҳамда лойиҳа иштирокчиси бўлган устозлар қатнашди.
Маълумот ўрнида: қайта тайёрлов курслари оффлайн ва онлайн шаклда ташкил этилмоқда ва 25-декабрга қадар давом этади.
Ушбу лойиҳада энг яхши натижа қайд этган устозлар Кореяда амалиёт ўташ учун юборилиши кўзда тутилган.