Аввал хабар берилганидек, Мактабгача ва мактаб вазирлиги томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили ўқитувчиларни Франциянинг нуфузли олийгоҳларига стажировкага юбориш юзасидан янги лойиҳага старт берилган.
Лойиҳанинг 1-босқичи доирасида жорий йилнинг 7-8 май кунлари француз тили устозлари билимлари «Эв@ланг» платформаси орқали баҳоланди.
Куни кеча 1-босқич натижаларига мувофиқ 2-босқичга тавсия этилган ўқитувчилар учун 30 соатлик малака ошириш курслари бошланди. Курслар дорий йилнинг 14 июнь кунига қадар давом этади.
Мазкур курслар Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидаги Француз альянс ташкилотида ўтказилмоқда. Малака ошириш курслари франциялик малакали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.
Ушбу лойиҳанинг кейинги босқичида ўқитувчилар 15 соатлик онлайн шаклда малака ошириш курсларида иштирок этиши ва уларни 4-босқичда Франциянинг нуфузли — Нитса ва Гренобл олийгоҳларига стажировкага юбориш режалаштирилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз: ушбу имконият Франция давлати томонидан илк бора тақдим қилинмоқда.