Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари айни вақтда Фарғона вилоятида бўлиб турибди

13 июнь 2024 йил
image

Вилоятдаги учрашувлар давомида Фарҳод Боқиев мактаб директорлари, уларнинг ўқув ишлар ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари билан учрашди.

Унда бугунги кунда мамлакатимизда таълимни ривожлантириш масаласи давлат сиёсати даражасида муҳим аҳамият касб этаётганлиги ва бу жараён умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

Шунингдек, раҳбар ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим самарадорлигини ошириш, муаллимларнинг ўз билимларини мунтазам ошириб боришлари, мактабларда ўтказилаётган педагогик кенгашларнинг роли ва вазифаси хусусида фикрлари билан ўртоқлашди.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари Бағдод туманидаги 46-мактаб, Гулнора Матқулобод “Бодомлари” ишлаб чиқариш корхонаси қошидаги мактаб тўгараги фаолияти билан ҳам танишди.

Ушбу корхона томонидан мактаб ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш мақсадида тўгарак ташкил этилган бўлиб, мазкур йўналишда мактабниниг 21 нафар юқори синф ўқувчилари бодомни қайта ишлаш сирларини ўрганмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu