Ўзбекистонда таълим натижалари яхшиланади

12 июнь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ваколатхонаси томонидан йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон мактабларида сунъий интеллект асосидаги рақамли платформани маҳаллийлаштириш бўйича пилот лойиҳа натижалари тақдим этилди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), ЮНЕСКО, Жаҳон банки, Британия кенгаши, УСАИД, Осиё Тараққиёт Банки, Европа Иттифоқи, ГИЗ, БМТ Тараққиёт дастури, Финляндия Миллий таълим агентлиги ҳамда 50 дан ортиқ миллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов ҳам иштирок этди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад юртимизда таълим натижаларини яхшилаш, таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича умумий тасаввурга эга бўлиш, миллий ва халқаро ҳамкорлар ўртасида мулоқотни йўлга қўйишдан иборат.

Иштирокчилар томонидан мамлакатимиз мактабларининг 5-синф ўқувчилари ўртасида 12 ҳафталик Эдутен платформасини пилот лойиҳаси натижаларини муҳокама қилинди. 

Йиғилиш сўнггида пилот лойиҳа ёрдамида ўқувчиларнинг математика бўйича билимлари яхшиланиб, уларнинг ўқишга бўлган мотивацияси оширилиши қайд этиб ўтилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu