2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН 1-СИНФГА ҚАБУЛ 20 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ

10 июнь 2024 йил
image

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-БОСҚИЧ: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,
2-БОСҚИЧ: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари quyidagi tuman (shaharlarda) (https://drive.google.com/file/d/1b7saE__93lOKLc0cixSWJSQNWOZJbocE/view?usp=drivesdk) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади. 
 
МУҲИМ ЭСЛАТМА!
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади. 

Электрон қабул жараёнлари юзасидан Вазирлик Cалл-марказининг 71-203-07-04 рақами ёки телеграмдаги  @mymaktab_uz расмий канали орқали қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu