“Муваффақиятли ислоҳотлар – юқори натижалар” мавзусидаги халқаро конференциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди

7 июнь 2024 йил
image

Бугун пойтахтимизда “Муваффақиятли ислоҳотлар – юқори натижалар” мавзусидаги халқаро конференциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирок этиб, таълим сифатини ошириш бўйича халқаро тажриба ҳақида сўз юритди. 

Дастлаб “Marshall Cavendish Education” эксперти Чарлес Чю замонавий методикалар, мактабларда таълим муҳитини яхшилаш ҳақида тақдимот қилди.

Конференция сингапурлик эксперт Аттажу Канан Рамдаснинг таълимда сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳақидаги тақдимоти билан давом этди. 

Мазкур тадбирда мамлакатимиздаги 100 нафардан ортиқ танланган тажрибали мактаб директорлари ҳамда 300 нафарга яқин устозлар ҳамда методистлар қатнашди.

Маълумот ўрнида: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Сингапурнинг “Marshall Cavendish Education” ташкилоти билан мактаб директорлари ва ўқитувчилар малакасини ошириш, мактаблар ўқув дастурини такомиллаштириш ҳамда унга рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu